Доллар курси яна пасайди
Local
−
17:44 1089 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,75 сўмга тушди ва 11 964,27 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 109,05 сўмга пасайиб, 13 323,41 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,09 сўмга пасайди ва 144,49 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 1,54 сўмга тушиб, 1793,56 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 2 минг 200 сўмга тушиб, 1 млн 803 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 11 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 4 млн 463 минг 614 сўмга пасайди ва 884 млн 977 минг 80 сўм этиб белгиланган.
Live
All