Доллар курси яна пасайди
Local
−
17:41 1328 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,43 сўмга тушди ва 11 806,97 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 52,89 сўмга пасайиб, 13 430,43 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,48 сўмга тушди ва 139,86 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,01 сўмга пасайиб, 1759,48 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 3 минг 500 сўмга тушди ва 1 млн 795 минг 300 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 28 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 15 млн 571 минг 960 сўмга тушди ва 983 млн 616 минг 890 сўм этиб белгиланган.
Live
All