Доллар курси яна ошди
Local
−
11 April 2023 14099 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 12 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,94 сўмга ошди ва 11 418,11 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 16,65 сўмга кўтарилди, 12 460,58 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,67 сўмга тушиб, 138,97 сўмни ташкил этди.