Доллар курси пастлади
Local
−
14 November 2024 10148 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,90 сўмга тушди ва 12 800,13 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 145,35 сўмга пастлаб, 13 467,02 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,13 сўмга тушиб, 129,02 сўмни ташкил этди.