Доллар курси пасайди
Local
−
18 July 2022 24594 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 19 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,27 сўмга пасайиб, 10 949,91 сўмни ташкил қилди.
Евро сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 51,82 сўмга қимматлаб, 11 119,63 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси ҳам 1,26 сўмга кўтарилиб, 193,72 сўмни ташкил этди.