Доллар курси пасайди
Local
−
17:38 667 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,42 сўмга тушди ва 11 808,76 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 15,28 сўмга пасайиб, 13 404,12 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,72 сўмга ошди ва 142,16 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,17 сўмга пасайиб, 1761,29 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 6 минг 900 сўмга ошди ва 1 млн 795 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 30 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 4 млн 965 минг 205 сўмга ошди ва 998 млн 201 минг 88 сўм этиб белгиланган.