Кетма-кет уч кун тушган доллар курси кўтарилди
Local
−
17:37 1333 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,03 сўмга ошди ва 11 789,33 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 7,04 сўмга кўтарилиб, 13 702,74 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,35 сўмга кўтарилди ва 136,48 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 0,58 сўмга ошиб, 1756,72 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 11 минг 700 сўмга тушди ва 1 млн 812 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 7 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 19 млн 846 минг 087 сўмга ошди ва 937 млн 366 минг 968 сўм этиб белгиланган.
Live
All