Доллар курси кетма-кет саккизинчи кун кўтарилди
Local
−
17:37 1833 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 49,81 сўмга ошди ва 11 963,16 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 61,7 сўмга кўтарилиб, 13 390,36 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,6 сўмга тушди ва 142,33 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 7,71 сўмга кўтарилиб, 1787,47 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 700 сўмга ошди ва 1 млн 804 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 14 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 6 млн 672 минг 797 сўмга ошди ва 1 млрд 453 минг 727 сўм этиб белгиланган.
Live
All