Доимий аҳолиси энг кўп ва кам ҳудудлар маълум қилинди

Local

−

image

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри Ўзбекистондаги шаҳар ва туманлари орасида аҳолиси энг кам ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамиз туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар: 

  • Ғозғон шаҳри – 8,9 минг киши;
  • Томди тумани – 15,3 минг киши;
  • Қоровулбозор тумани – 18,9 минг киши;
  • Бўзатов тумани – 21,8 минг киши;
  • Ширин шаҳри – 19 минг киши;
  • Янгиобод тумани – 28,9 минг киши;
  • Мўйноқ тумани – 32,8 минг киши;
  • Конимех тумани – 36,6 минг киши;
  • Учқудуқ тумани – 38,1 минг киши;
  • Оҳангарон шаҳри – 39,9 минг киши.

2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамиз туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар: 

  • Наманган шаҳри – 657 минг киши;
  • Самарқанд шаҳри – 559,4 минг киши;
  • Ургут тумани – 528,9 минг киши;
  • Андижон шаҳри – 456,4 минг киши;
  • Чироқчи тумани – 428,8 минг киши;
  • Денов тумани – 397,3 минг киши;
  • Олмазор тумани – 383,1 минг киши;
  • Пасдарғом тумани – 365,3 минг киши;
  • Юнусобод тумани – 356,9 минг киши;
  • Шайхонтоҳур тумани – 352,8 минг киши.

Tags

Rate Count

185

Rating

3

Rate this article

Share with your friends