Disney пандемия туфайли 28 минг ходимини ишдан бўшатади

World

image

Американинг Walt Disney компанияси пандемия шароитида бир қатор паркларнинг узоқ вақт ёпиқлигидан келиб чиққан иқтисодий муаммолар туфайли АҚШдаги 28 минг ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги хабар берди.

"Бу қалбни хира қилса-да, COVID-19 нинг бизнесимизга узоқ муддатли таъсирини ҳисобга олган ҳолда, бизда мавжуд ягона имконият бўлиб турибди", дея мурожаатномадан иқтибос келтирган агентлик.

Маълумотларга кўра, қисқартириш круиз кемаларидаги ходимлар, чакана савдо билан шуғулланувчилар, паркдаги бошқарувчиларга таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, ишдан бўшатиладиган ишчиларнинг тахминан 67 фоизи ярим кунлик ишловчилар ҳисобланади.

Таъкидланишича, пандемиядан олдин Американинг Disney паркларига 100 мингдан ортиқ ходим жалб қилинган.

Маълумот учун, АҚШда 7 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган.


Tags

Rate Count

47

Rating

3

Rate this article

Share with your friends