Диққат! Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чанғ-тўзон кўтарилади
Interesting
−
13 October 2025 7563 1 minute
Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чанғ-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Билдирилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанғ-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
“Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда меҳмонлардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонанадан ташқарига чиққанларида ниқоб тақишлари керак”, дейилади хабарда.
Live
All