Депутат 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
World
−
25 April 2019 20551 1 minute
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри суди Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Дамирбек Асилбек ўғлини ўн йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Informburo нашри хабар тарқатди.
Собиқ депутат уюшган трансмиллий гуруҳ ташкил қилиш ва уни бошқаришда, шунингдек, иқтисодий жиноятларни содир этишда айбланган.
Маълумот учун, Дамирбек Асилбек ўғли Қозоғистон махсус хизматлари томонидан 2018 йилда қўлга олинган эди.
Live
All