Деновда эркак ака-сингилни калтаклади
Crime
−
24 August 2021 13825 1 minute
Жорий йилнинг 28 июль куни Сурхондарё вилояти Денов туманида эркак жанжал сабаб ака-сингилни калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса Денов туманидаги “Лолазор” маҳалласида жойлашган “Халқабод” буюм бозори ҳудудида содир бўлган. 28 июль куни соат 11:00 да туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Х.Сафарали бозорда савдо қилаётган, туманнинг “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи, С.Гулчеҳра билан ўзаро тортишуви оқибатида жанжаллашиб, қўли билан дуч келган жойларига урган. Уни ажратмоқчи бўлиб келган С.Гулчеҳранинг акаси С.Баҳодирни ҳам юзига ва дуч келган жойларига уриб, “енгил” тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан 11 август куни Х.Сафаралига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
All