Дембеле МЮга қарши ўйинда майдонга қайтади
Sport
−
04 April 2019 5050 1 minute
Франция терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле жароҳатидан қутилиб, умумий гуруҳ шуғулланишни бошлади.
21 ёшли хавбек фақат 4 апрель кунги машғулотларда қатнашган. Шундай қарамай, футболчи машғулотни индивидуал дастур асосида якунлади.
Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Дембелени “Атлетико”га қарши баҳсда майдонга туширмаслиги мумкин. Мутахассис франциялик футболчининг “Манчестер Юнайтед”га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал баҳсига тўлиқ тайёр бўлишини хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле “Лион”га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида (5:1) жароҳат олган эди.
Live
All