Дам олиш кунлари ёғингарчилик бўладими?

Interesting

image

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади. Кундуз куни ҳаво 16-19° илиққача, жанубда эса  баъзи жойларда 22-25° илиққача исийди. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Аммо ёмғирлар мавсуми ҳали тугамади. Эртага, 26 март куни Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келади. Республиканинг шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15° илиққача пасаяди.

25 ва 26 мартда республиканинг айрим жойларида шамол 18-23 м/с гача  кучайиши кутилмоқда.

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Дам олиш кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.


Tags

Rate Count

564

Rating

3

Rate this article

Share with your friends