Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Interesting

image

Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 22-23 июль кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 37-40 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида 41-43 даража иссиқ бўлади.

Келаётган ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна 1-2 даража кўтарилади.

Пойтахт Тошкентда жорий йилнинг 21-23 июль кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат дам олиш кунлари 38-40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends