Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

Interesting

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Унга кўра, 25-26 ноябрь кунлари ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Эртага, 25 ноябрь кунига келиб 17-20 даражагача, якшанба куни эса 20-23 даражагача исийди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Пойтахт Тошкент шаҳрида: 25-26 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, 25 ноябрда 16-18 даража, 26 ноябрда 19-21 даража атрофида бўлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends