Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Interesting

image

Ўзгидромет жорий йилнинг 10-11 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши давом этади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилади. Шанба ва якшанба кунлари 12-15 даража илиққача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳарорат кўтарила бошлайди, якшанба кунига келиб ҳарорат 0-3 даража илиққача кўтарилади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин кечалари 1-3 даража илиққача, кундуз кунлари 13-15 даража илиққача кўтарилади.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends