Чимён тоғларида биринчи қор ёғди (видео)

Local

image

Кеча, 28 август куни Тошкент вилоятининг денгиз сатҳидан 3 км ва ундан юқори баландликларида қор ёғган. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абулаҳатов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 28 август куни антициклон чекиниш фонида Тошкент вилоятининг айрим баланд тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати қарийиб +5 даражага пасайган.

Қайд этилишича, тоғнинг юқори атмосферасида ҳарорат ерга нисбатан пасайиб, ноль даражага яқинлашган. Оқибатда ҳаводаги сув буғлари кристализациялашиб, қор учқунларига айланган.

28 август куни денгиз сатҳидан 3 км дан юқорироқ баландликка кўтарилган туристлар Чимён тоғликларида айни шу манзарани гувоҳи бўлишган.

Фарангиз Салимова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

523

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends