Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазирликка ишга ўтди
Local
−
14:54 2120 1 minute
Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Буни вазирлик матбуот котиби Станислав Баграмов QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Маълумот учун, Саидқаҳҳор Холхўжаев 2022 йилнинг августидан жорий йилнинг октябрига қадар Чилонзор туманига ҳокимлик қилган. Дастлаб у туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Унга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, ундан олдин эса Марказий банк раисининг ўринбосари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаёт Иноғамов Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ўрнига Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All