Чилида 7 балли зилзила содир бўлди

World

image

Кеча, 23 январь куни Чили соҳиллари яқинида 7 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта эр денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Унга кўра, зилзила эпицентри 117 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Пунта Аренас шаҳридан жануби-шарқда 1328 километр масофада жойлашган. Зилзила манбаи 40 километр чуқурликда бўлган.

Зилзила ҳудудида Жанубий Шетланд ороллари жойлашган бўлиб, уеэрда бир қатор Антарктика тадқиқот станциялари, шу жумладан Россиянинг “Беллинсгаузен” станцияси жойлашган.

Кейинчалик, сейсмология маркази ушбу ҳудудда 5,8 балли яна бир зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берди.

Унга кўра, зилзила эпицентри Сантьягодан 65 километр шимолий-шарқда бўлиб, у эрда тахминан 4,8 миллион киши яшайди.


Tags

Rate Count

205

Rating

3

Rate this article

Share with your friends