“Челси” ЖЧ-2022 нинг тўрт юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Sport

image

"Челси" ЖЧ-2022 дан сўнг ўзининг трансфер режасини маълум қилди. Мураббийлар штаби ва лондонликлар раҳбарияти эътиборини Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг тўрт нафар юлдузига қаратди. Бу ҳақда "Daily Express" нашри хабар берди.

"Челси" биринчи навбатда Аргентина ва "Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерга "кўз тикмоқда". "Кўклар" сафини кучайтириш учун яна бир номзод Нидерландия терма жамоаси аъзоси Коди Гакпо бўлди. 

Шунингдек, "Челси" дарвоза чизиғини хорватиялик дарвозабон Доминик Ливакович билан кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, "аристократлар" ярим ҳимоячи Адриен Рабьога қизиқиш билдирмоқда, чунки тез орада клубнинг Жоржиньо ва Канте билан шартномаси тугайди.


Tags

Rate Count

95

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic