“Челси” янги дарвозабон изламоқда

Sport

image

Лондоннинг “Челси” клуби янги асосий дарвозабон қидирмоқда. Бу ҳақда “Evening Standard” нашри хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар раҳбарияти клуб дарвозабонлари Кепа Арризабалага ва Эдуард Мендига ишонч билдирмаяпти. Қайд этилишича, Менди билан янги шартнома бўйича музокаралар тўхтатилган.

“Челси” янги дарвозабон сифатида “Интер” посбони Андре Онана, Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси аъзоси Грегор Кобел ва “Брентфорд”дан Девид Рей вариантларини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, клуб “Валенсия” клубининг грузиялик дарвозабони Григорий Мамардашвилини ҳам сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

“Челси” 30 ўйиндан сўнг 39 очко билан АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends