МТВ болаларни заҳарлашни режалаштирганлар устидан текширув бошлади

Local

image

Аввалроқ, мактабгача таълим ташкилотининг икки ходими ўртасидаги телефон орқали суҳбат ижтимоий тармоқларда тарқалгани, унда МТТ ходимаси иккинчи ҳамкасбига болаларни заҳарлаш орқали мудирани ишдан бўшатиш режаси борлигини сўзлаб бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси текширув ишларини бошлаганини маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича баёнот берди. Унда шундай дейилади: 

“Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум икки аёлнинг, телефон орқали, мактабгача таълим ташкилоти мудирасини болаларнинг заҳарланиши айблови орқали лавозимдан озод қилдириш мақсадида яширин режаси ёзилган аудиоёзув тарқалди. 

Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолат бўйича текширув бошлаганлигини маълум қилади. Ҳолатни ўрганиш бўйича барча маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Текширув натижалари ҳақида батафсил хабар бериб борамиз”.


Tags

MTV

Rate Count

99

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic