Чартер рейсларга қандай қилиб чипта олиш мумкин?

Local

image

Ўзбекистон томонидан ташкил этилаётган чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш ёки уларга билет олиш мумкин? Ушбу масалага Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов ойдинлик киритди.

“Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги дипломатик ваколатхоналарга телефон орқали ёки онлайн мурожаат қилишлари талаб этилади”, деди Авазбек Ходжиметов.  

Бунда паспорт нусхаси, боғланиш маълумотлари, агар мавжуд бўлса “Uzbekistan Airways” АЖ рейсларига амалдаги авиачипта нусхасини юбориш cўралади.

Маълум қилинишича, амалга оширилаётган чартер рейслар орқали ватанга биринчи галда кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва ёш болали аёллар қайтарилади.
 
Рўйхатга киритилган фуқароларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан билет сотилади.
 


Rate Count

322

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends