“CAFA Nationʼs Cup”. Бугун Ўзбекистон Туркманистонга қарши ўйнайди

Sport

image

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан ўтказилаётган “CAFA Nationʼs Cup” турнирининг 2-турида Туркманистонга қарши ўйин ўтказади. 

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ташкил этиладиган мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ кўк, дарвозабон эса қора либосда майдонга тушади. 

20:30 да старт оладиган баҳсга қирғизистонлик Нурзодбек Абдуқодиров раҳбарлигидаги ҳакамлар жамоаси бошчилик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “CAFA Nationʼs Cup” турнирининг 1-тури доирасида Ўзбекистон Уммон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends