Бўзатов туманига тадбиркор ҳоким бўлди

Local

image

Бугун, 7 март куни Бўзатов туман Халқ депутатлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқарғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда туман ҳокими лавозимига Камал Алланиязов тайинланди. 

Тайинловга қадар Камал Алланиязов қишлоқ хўжалиги соҳасида турли лавозимларда фаолият олиб борган. У шу кунга қадар “Эркиндарё чорва” чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан шу вақтга қадар Бўзатов тумани ҳокими бўлган Маҳмуд Кайпанов бошқа лавозимда иш бошлаган. Ҳозирча унинг айнан қайси лавозимга ўтгани ҳақида қўшимча маълумот берилмади.


Tags

Rate Count

230

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic