Буюк Британияда амалдорлар Бош вазир ўринбосаридан оммавий шикоят қилди
World
−
26 January 2023 5939 1 minute
Буюк Британияда камида 24 давлат хизматчиси Британия бош вазири ўринбосари ва адлия вазири (ярим кунлик штатда) Доминик Рааб устидан расмий шикоят билан мурожаат қилди. Оммавий шикоятлар ҳақида "The Guardian" газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, бунга амалдорнинг номақбул хатти-ҳаракати сабаб бўлган. Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, аризаларнинг умумий сони 30 га етиши мумкин. Шикоятчилар Рааб "ўз қадр-қимматини камситган", шунингдек, ўзини қўпол ва тажовузкор тутганини даъво қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, учрашувлар олдидан ўзларини ёмон ҳис қилган, баъзиларида эса ўз жонига қасд қилиш фикри ҳам бўлган.
Нашрнинг ёзишича, тергов кўлами ва айбловларнинг жиддийлиги Рааб ўз лавозимини сақлаб қолиши учун курашишга мажбур бўлишини англатиши мумкин. Раабнинг ўзи бу айбловларни бутунлай инкор этмоқда. Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукуматидаги фаолияти давомида у ўзини профессионал тарзда тутган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August