Буюк Британия коронавируснинг иккинчи тўлқинига қандай тайёргарлик кўряпти?
World
−
02 July 2020 6216 1 minute
Британия ҳукумати ҳар куни олдинги чекловларни тобора заифлаштирмоқда. Аммо инфекциянинг такрорий тарқалиши билан изоляция яна қатъийлаштирилади, деб хабар беради “Euronews”.
Гэмпшир соғлиқни сақлаш хизматининг директори Алекс Уитфилднинг айтишича, мамлакат жуда қисқа вақт ичида шифохоналарнинг реанимация бўлимларига зарур ўринларни кўпайтиришга муваффақ бўлди.
“Биз ҳатто уларнинг майдонини кенгайтиришга муваффақ бўлдик. Беморларни даволаш ва парвариш қилиш амалга ошириладиган қабулхона ва бўлимларни ажратишга эришдик. Шу билан бирга, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш дастурини ишга туширдик ва бугунги кунда барча мутахассисликдаги шифокорлар COVID-19 билан оғриган беморларга ёрдам кўрсатиши мумкин", деди у.
Энди Британия ҳукумати эпидемиянинг иккинчи тўлқинига қарши курашда устувор йўналиш мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва таҳдидга тезкор жавоб қайтариш эканлигини таъкидламоқда. Карантин чоралари бутун мамлакат ва унинг аҳолисини “бир жойга қамаб қўймасдан” маҳаллий шароитда жорий қилинади. Аммо, юқорида айтиб ўтилганидек, фақат вакцина инфекциянинг тарқалишига қарши курашнинг энг самарали чораси бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда Буюк Британияда 314 мингдан ошиқ одам вирус юқтирган, деярли 44 минг киши COVID-19 дан вафот этган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September