Бўстонлиқ туманига ҳоким тайинланди

Local

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига Жўрабек Илҳомович Aҳмедов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Маълумот ўрнида, Жўрабек Aҳмедов бунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестисияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятнинг Бўстонлиқ туманида белгиланган лойиҳалар тўғри амалга оширилиши учун ҳудудга раҳбарлик қилишни Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов топшириш таклифини билдирди.

Маълумот учун, шу пайтгача Бўстонлиқ туман ҳокими вазифасини Ғайрат Ғуломжонович Мадаминов бажарган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

151

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends