Бўстонлиққа олиб борадиган йўл вақтинча ёпилди
Local
−
25 June 2024 7128 1 minute
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл велоспорт мусобақаси учун маълум вақтга ёпилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Шу муносабат билан икки кун давомида соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34 ва 54-километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October