Бўстонлиқда яна катта ёнғин бўлди (видео)

Crime

image

Бугун, 31 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ўрмон хўжалигидаги қирда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:00 да туманнинг “Бурчмулла” МФЙда жойлашган “Бурчмулло” ўрмон хўжалигига қарашли қир адирликда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Билдирилишича, ҳозирда воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда Ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Бўстонлиқ туманида 2 гектар ердаги қуруқ ўт олов ичида қолгани ва у ёнғин ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан деярли 6,5 соатда ўчирилгани хабар қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends