Бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиши мумкин
Local
−
22 August 2024 3404 1 minute
Бўш турган давлат кўчмас мулки объектлари хатловдан ўтказилади. Бу ҳақдаги тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасига кўра, давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар томонидан киритилган давлат кўчмас мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар асосида Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан объект жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказилади.
Ҳужжат лойиҳасида белгиланишича, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва давлат-хусусий шериклик дастурларига киритилмаган уч ойдан ортиқ турган бўш бинолар балансда сақловчилар билан келишмаган ҳолда ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин, бундан ҳарбий, махсус мақсадлардаги ҳамда давлат сири билан боғлиқ объектлар мустасно.
Шунингдек, қарор лойиҳасида келтирилишича, давлат ташкилотлари ҳамда давлат кўчмас мулки объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган юридик шахсларнинг ходимлари маъмурий биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан жойлаштирилади, бундан ижтимоий соҳа ташкилотлари мустасно.
Давлат кўчмас мулки объектларини текин фойдаланишга бериш бўйича шартномалар, шунингдек, шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар, уни бекор қилиш фақатгина “online-ijara.uz” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September