Бухоронинг собиқ бош имом-хатиби вафот этди

Local

image

Ўзбекистонлик таниқли домла Мансур ҳожи Азимхон ўғли Нуруллаев вафот этди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.

Мансур домла Нуруллаев Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган. Меҳнат фаолияти давомида Бухоро вилояти Когон тумани бош имом-хатиби, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби ва Бухоро вилояти бош имом-хатиби вазифаларида хизмат қилган.

Сўнгги йилларда ўзининг илмий салоҳиятини ошириш йўлида Татаристон Республикасидаги Булғор Ислом академиясини тамомлаган эди.


Rate Count

952

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic