Бухорода XVIII асрга оид тарихий обида топилди
Art & Culture
−
22 May 2021 14871 1 minute
Бухоро шаҳридаги Имом Ал-Бухорий маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида, маҳалланинг Мирза Ғафур кўчасида ер тагида қолиб кетган тарихий обида топилди.
Хабарларга кўра, топилган тарихий обида XVIII асрга оид карвонсарой, ёки мадраса эканлиги тахмин қилинмоқда. Топилманинг икки метрдан ортиқ қисми қум остида қолиб кетган.
Дастлабки маълумотларга қараганда тарихий бино икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қавати сақлаб қолинмаган. Фақатгина иккинчи қаватдан еттита вайронага айланган ҳужра топилган.
Сардор Нурматов
Live
All