Бухорода тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариладиган табиий газ захираси топилди
Local
−
25 February 2020 10146 1 minute
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти “Газли” нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газоконденсат конидаги 203-сонли қудуқ 1968 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, узоқ йиллар Ўзбекистон нефть ва газ саноати ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келди.
Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган мазкур қудуқ 2011 йилгача тўлиқ фаолият олиб бориб, у ердан табиий газ олинган ва кейинчалик қудуқ фаолияти тугатилиб, “Тугатилган қудуқлар фонди”га ўтказилган эди.
қМаълумотларга кўра, Қудуқнинг 14-қатламида, яъни 1638-1628 метр, 1618-1616 метр чуқурликда перфорация ишлари ўтказилиб, уни таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари сабабли эса фаолияти тугатилган қудуқда олтингугуртсиз табиий газ захираси мавжудлиги аниқланган ва ҳозирда кунлик 100 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ қазиб олиниши ҳам йўлга қўйилган.
“Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, коннинг 14-қатламидан олинаётган олтингугуртсиз табиий газ қўшимча қайта ишлашни талаб қилмайди, ушбу қудуқдаги таббий газни тўғри истеъмол учун йўналтирса бўлади”, дейилади хабарда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September