Бухорода одамларни Умрага жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланди
Crime
−
19 March 2803 1 minute
Бухоро вилоятининг Жондор туманида одамларни Умра сафарига жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Жондор туманида яшовчи шахс ҳамда унинг турмуш ўртоғи узоқ вақт давомида фирибгарлик режасини амалга ошириб келган. Эр-хотин Умра зиёратига юбориш учун тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, фуқароларни Саудия Арабистонига, Умра зиёратига юборишни ваъда қилишган. Шу мақсадда қонун талабларини четлаб ўтиб, 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг ҳар биридан 1025 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Мазкур шахслар ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 4000 АҚШ доллари миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида йўқ Cobalt машинасини 14 кишига сотган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September