Бухорода эркак қизи билан кўришмоқчи бўлган 17 яшар йигитни калтаклади

Crime

−

image

Бухоро вилоятида 17 яшар йигит севган қизининг отаси ва бошқа шахслар томонидан калтакланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 август куни Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Э.Р қизи О.Д. билан кўришиш учун келган вояга етмаган Э.О. (2009 йилда туғилган ўғил бола)ни унинг эркига қарши тарзда, автомашинада ўз қариндоши Ф.Ф. нинг уйига олиб бориб, у ерда бошқа шахслар билан калтаклаган.

Терговга қадар текширув доирасида тайинланган суд-тиббий экспертизасига кўра, Э.О. танасининг турли соҳаларида жароҳатлар мавжудлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7 сентябрь куни Э.Р ва Ф.Ф ларга нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси (Одам ўғрилаш) 2-қисми “а”,“в” бандлари ва 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. 

Болалар омбудсмани вояга етмаган жабрланувчининг манфаатлари, шаъни-қадр-қиммати нуқтаи назаридан мазкур жиноят ишига оид тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирмоқда. Болалар омбудсмани боланинг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида эркак 10 яшар болани 2 ой давомида зўрлаб келгани, жинояти фош бўлгач, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends