Бухорода 16 туп дарахтларни кесиб ташлаган фуқаро жаримага тортилди
Crime
−
30 June 2023 4339 1 minute
Бухоро шаҳрида 16 туп дарахтларни кесиб ташланган эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро шаҳар Придастгир кўчаси 3/7-уй ва Алпомиш кўчаси 14-уй орасидаги кўп қаватли уй-жой қурулиши белгиланган ҳудудда фуқаро Қ.Қ. томонидан 16 туп дарахт ҳамда буталар кесиб ташланган. Шундан сўнг, ушбу содир этилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжудлиги боис Бухоро шаҳар прокуратурасига ҳужжатлар тақдим этилган.
Фуқаро Қ.Қ.га нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан 1 350 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 259 млн сўм ҳисобланиб, ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August