Букер мукофотининг энг кекса ғолиби аниқланди: у фантастик асар ёзган

Art & Culture

−

image

Буюк Британиялик 81 ёшли ёзувчи Жон Харрисон 2026 йилги Букер мукофотига сазовор бўлди. У мукофот тарихидаги энг кекса лауреатга айланди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Ғолиб кеча, 9 ноябрь куни Лондонда эълон қилинган. Харрисонга 50 минг фунт стерлинг (қарийб 60 минг евро) миқдоридаги мукофот унинг “Ҳамма нарсанинг охири” (“The End of Everything”) номли сатирик антиутопик романи учун берилган.

Асарда яқин келажакда Ла-Манш бўғози соҳилида юз берган фалокат оқибатида жамиятнинг вайрон бўлиши ва Британияга сирли ғайритабиий мавжудотлар оқими кириб келиши тасвирланган. Роман қаҳрамони – денгиз қирғоғидан тўлқинлар чиқариб ташлаган буюмларни йиғиб кун кечирадиган эркак. У холаси билан яшайди ва соҳилдан шаклини ўзгартира оладиган сирли ашёни топиб олади.

Ҳакамлар ҳайъатига раҳбарлик қилган тарихчи Мэри Бирд асарни бугунги сиёсатнинг келажак нуқтаи назаридан кўриниши деб баҳолаган. Унинг таъкидлашича, китоб ўзи аслида англаб етмаган фалокатни бошдан кечираётган жамият ҳақида ҳикоя қилади.

Бу йилги мукофотнинг қисқа рўйхатига олтита роман киритилган. Улар орасида аввал ҳам Букер мукофотини қўлга киритган ямайкалик Марлон Жеймс ва шотландиялик Дуглас Стюарт ҳам бор эди.

Маълумот учун, Букер мукофоти 1969 йилда таъсис этилган. 2014 йилдан буён унга асари Буюк Британия ёки Ирландияда нашр этилган исталган инглиз тилида ижод қилувчи ёзувчи даъвогарлик қилиши мумкин. 2025 йилги мукофот канадалик-венгриялик-британиялик ёзувчи Дэвид Салайга “Гўшт” (“Flesh”) романи учун берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нобель қўмитаси адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends