“Бўғзигача тўйди”. Бернэм тайинловдан 2 ҳафта ўтиб таътилга чиқди
World
−
04 August 1374 2 minutes
Буюк Британиянинг янги Бош вазири Энди Бернэм расмий тайинловидан сўнг бор-йўғи икки ҳафта ўтиб таътилга чиқди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар беради.
Нашрнинг хабар беришича, мамлакатнинг янги Бош вазири Энди Бернэм лавозимга киришганидан икки ҳафта ўтиб таътил олган. Маҳаллий аҳоли орасида шунчаки Даунинг-стрит, 10 манзили билан танилган унинг қароргоҳи матбуот хизмати у оиласи билан вақт ўтказиш учун танаффус олишини маълум қилган. Даунинг-стрит, 10 Бернэм ва унинг оиласи қанча вақт йўқ бўлиши ва қаерга жўнаб кетишини ошкор қилмаган.
“Ҳукумат одатдагидек ишлашда давом этмоқда, Бош вазир мулозимлар билан алоқада бўлиб турибди, учрашувлар ўтказмоқда ва ҳукумат фаолияти ҳақида мунтазам маълумот олиб турибди”, дейди унинг офиси.
Нашр маълумотларига кўра, Бош вазирнинг барвақт таътили “Реформалар” партияси томонидан танқидга учраган. Уни партия раиси Ли Андерсон кескин танқид қилган.
“Бернэмнинг аллақачон жонига тегди. Икки ҳафта ўтиб, Энди Бернэм бўғзигача тўйди. Молиявий таъминланмаган бир қатор мажбуриятлардан воз кечиб ва мамлакатимизга 2000 дан ортиқ ноқонуний мигрантлар кириб келишига йўл қўйиб, у чет элга ҳордиқ чиқаргани кетди. Бу раҳбарликка жиддий қарайдиган Бош вазир эмас”, дейди Андерсон.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Лейбористлар партияси етакчиси Энди Бернэм расман Буюк Британия Бош вазири бўлган эди. Бунгача 2024 йил июлидан бери Буюк Британия Бош вазири лавозимини эгаллаб келган Кир Стармер ўз лавозимидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Live
All