Бугундан республика масжидларида таровеҳ намози ўқилади

World

image

Бугун, 22 март куни Ўзбекистондаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

Таровеҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. 

Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic