Бугун яна 3 нафар бемор коронавирус қурбони бўлди

Local

image

Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистонда 229 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 583 нафарга етди.

ССВ маълумотига кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 212 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 512 нафар бемордан 65 762 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2167 нафар бемордан 250 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Tags

Rate Count

447

Rating

3

Rate this article

Share with your friends