Бугун ўзбекистонлик дзюдочи Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Sport

−

image

Айни кунларда Қатарда дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон жамоаси вакиллари ҳам совринли ўринлар учун курашмоқда. 

Мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон жамоаси медаллар қўлга киритишни бошлаб юборди. -60 кг вазн тоифасида Дилшодбек Баратов Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди. Турнирнинг иккинчи кунида аёллар ўртасидаги баҳсларда -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова ҳам кумуш медални қўлга киритди.

9 май кунги баҳсларда Ўзбекистон жамоасининг ҳисоби бронза медаль билан бойиди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Муроджон Йўлдошев бронза медали учун баҳсда канадалик Артур Маргелидондан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида 1 нафар Ўзбекистон вакили татамига чиқади. -81 кг вазн тоифасида Мусо Собиров совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Унга дастлабки босқичда испаниялик Хосе Мендиола рақиблик қилади.

Маълумот учун, Қатарда ўтказилаётган мусобақа спортчилар учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлида муҳим рейтинг очколарини тақдим этади. Баҳслар 13 майга қадар давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends