Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 500 нафардан ошиб кетди

Local

image

Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистонда 512 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Тошкент, Хоразм ҳамда Андижон вилоятларида жами 314 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 930 нафар бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

630

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic