Бугун Тошкентнинг 4 та тумани аҳолиси газсиз қолади
Local
−
10 March 2023 9714 2 minutes
Бугун, 10 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу 4 та тумандаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишига газ тақсимлаш пунктларидаги таъмирлаш ишлари сабаб қилиб олинган.
Қуйида ушбу 4 та туманнинг газ таъминот чекланиши кутилаётган кўча ва ҳудудлари билан танишишингиз мумкин.
Яшнобод тумани:
2-Толариқ ва Бунёдкор кўчаларида;
Фарғона ва ЎзБУМ кўчаларидаги 6 та кўп қаватли уйлардаги 160 та хонадонда;
Фарғона йўли кўчасидаги 20 та уй хўжалигида;
ЎзБУМ кўчаси 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 100 та хонадонда;
“Ассалом соҳил” мавзесидаги 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 620 та хонадонда;
“Обод макон” маҳалласидаги 21 та кўп қаватли уйлардаги 1 100 та хонадонда;
“Яссавий”, “Бойсун”, “Маърифат”, “Ширинобод” маҳаллалари ҳудудидаги 3 500 та хонадонда.
Миробод тумани:
“Файзиобод” ва “Оқ уй” маҳаллаларидаги жами 1 300 та уй хўжалигида;
Файзиобод Йўл патруль хизмати биноси, Марҳабо меҳмонхонаси;
Маиший хизмат кўрсатиш 2 та, Темир йўл омборхонаси, Божхона омборхонаси;
“Қўйлиқ Ота”маҳалласидаги жами 300 та уй хўжаликларида ҳамда 10 та улгуржи истеъмолчида.
Бектемир тумани:
“Нурафшон” маҳалласидаги жами 70 та уй хўжалигида.
Учтепа тумани:
“Фозилтепа” маҳалласидаги жами 220 та уй хўжалигида ҳамда ҳудуддаги 18 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October