Бугун Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Local

−

image

Бугун, 30 август куни Тошкент шаҳрининг қатор марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Халқлар дўстлиги майдони - Сузук ота мажмуаси - Ҳазрати Имом мажмуаси – Халқлар дўстлиги майдони йўналиши бўйлаб “Тунги велосайр” фестивали ўтказилади. Ушбу фестивал муносабати билан 30 август куни соат 22:00дан 00:00гача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади”, дейилади ҳокилмик хабарида.

– Халқлар дўстлиги майдонидан Қоратош кўчаси орқали Сузук ота мажмуасигача;

– Сузук ота мажмуасидан Кўкча дарвоза, Нурафшон кўчалари бўйлаб, Қорасарой кўчаси орқали Ҳазрати Имом мажмуасигача;

– Ҳазрати Имом мажмуасидан Қорасарой кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Абай кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчаси орқали Халқлар дўстлиги майдонигача.


Rate Count

55

Rating

3

Rate this article

Share with your friends