Бугун Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келади

Local

image

Бугун, 25 март куни Қирғизистон Бош вазири Улукбек Марипов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

Хабар қилинишича, Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари раислигида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 9-йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Қирғизистон делегация таркибига мамлакатнинг турли вазирлик ва идораларининг раҳбарлари киритилган.

Меҳмонлар Тошкентдаги қатор юқори технологик корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва тайёрланаётган маҳсулотлар билан танишади.


Tags

Rate Count

108

Rating

3

Rate this article

Share with your friends