Бугун ҳам Тошкент ҳавосидаги заррачалар миқдори меъёрдан ошмади

Local

image

Бугун, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаводаги PM10 ва PM2,5 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Соат 09:00 ҳолатида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги

PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 62 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЭМ) (300 мкг/м3) ошмади; 

PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 48 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЭМ) (60 мкг/м3) ошмаган.

Ифлослантирувчи моддалар миқдори SanQvaN 0053-23 рухсат этилган меъёрлари билан таққосланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 декабрь куни ҳам Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яхшиланиб, PM10 ва PM2,5 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмаганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends