Британия разведкаси Facebook’ни террорчилар билан “ош-қатиқликда” айбламоқда

World

image

Британиянинг MI-5 контрразведкаси бошлиғи Кен Маккаллум биринчи марта Facebook ижтимоий тармоғини кескин танқид қилди. У Facebook раҳбарияти террорчиларга ушбу тармоқдан “эркин фойдаланиши” учун имконият яратиб бераётганидан норози. Бу ҳақда Британиянинг “The Times” нашри ёзмоқда

MI-5 раҳбарининг сўзларига кўра, Facebook’нинг бундай хатти-ҳаракатлари махсус хизматлар томонидан олиб борилаётган юзлаб аксилтеррор текширувларга тўсқинлик қилмоқда.

“Калифорниядаги (Facebook’нинг бош офиси жойлашган штат. АҚШ – таҳр.) кенгаш залларида қабул қилинган қарорлар ишимизни бажара олишимиз учун Афғонистон ёки Сурияда қабул қилинган қарорлар сингари муҳимдир”, дейди у. 

Маккалумга кўра, Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг Messenger ва Instagram учун махфийликни таъминлаш бўйича режалари террорчиларнинг ноқонуний контент юбориши ва ҳужумларни яширин равишда режалаштиришига йўл очмоқда. Бу эса ўз навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг террорчиларни кузатиб бориш имкониятларини чекламоқда. 

“Британия полицияси ва контрразведкаси ҳеч қандай “тотал” назорат ўрнатишга интилмаяпти, аммо улар террорчиларнинг бомба яратиши ва бошқаларни радикаллашишига йўл қўймаслиги учун баъзи бир ёрдам ва имкониятларга муҳтож”, дея қўшимча қилди Маккаллум.


Tags

Rate Count

46

Rating

3

Rate this article

Share with your friends